1Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди.
2— Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин.
3— Оталаримдан қолган меросни
4Йизриллик Навўтнинг: “Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?!” деган гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди.
5Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: “Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?” деб сўради.
6Ахаб бўлиб ўтган воқеани айтиб берди:
7— Сиз
8Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг
9Мактуб қуйидаги мазмунда битилган эди:
10Унинг рўпарасига иккита ярамас одамни турғизиб қўйинглар. Улар: “Эй, Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг”, деб гувоҳлик берсинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.”
11Навўт истиқомат қиладиган шаҳардаги одамлар, аслзодалар ва оқсоқоллар ҳаммасини Изабел буюрганидай қилдилар.
12Аввал рўза эълон қилдилар. Кейин халқни тўплаб, Навўтни халқнинг олдига ўтқаздилар.
13Иккита
14Оқсоқоллар ва аслзодалар: “Навўт тошбўрон қилиб ўлдирилди”, деб Изабелга хабар бердилар.
15Изабел Навўтнинг тошбўрон қилиб ўлдирилганини эшитган замон Ахабга деди:
16Ахаб Навўтнинг ўлдирилганини эшитдию: “Тезроқ бориб, Йизриллик Навўтнинг узумзорини ўзимга мулк қилиб олай”, деб ҳаракатга тушди.
17Ўша пайт Тишба шаҳридан бўлган Илёсга
18“Бор, Самарияда ўтирган Исроил шоҳи Ахабни кутиб олиш учун чиқ. У ҳозир Навўтнинг узумзорида, ўша узумзорни ўзига мулк қилиб олмоқчи бўлиб, у ерга келди.
19Ахабга шу гапларни етказ:
20— Ҳа, душманим, мени бу ерга ҳам топиб келдингми? — деди Ахаб Илёсга.
21Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, ҳоҳ қул бўлсин, ҳоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман.
22Исроилни гуноҳга ботириб, Эгамизни ғазаблантирганинг учун сенинг хонадонингни Набат ўғли Ерибомнинг хонадони кўйига, Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан.”
23Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.
24Ахабга қарашли шаҳарда вафот этган одам кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этган одами кўкдаги қушларга ем бўлар.”
25Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди.
26Ахаб,
27Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, эгнига қанор илиб олди, рўза тутди, қанор кийиб ухлади
28Шундан кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
29“Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун, у барҳаёт экан, бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.”