1Сулаймон Миср шоҳи — Фиръавннинг қизларидан бирига уйланиб, Фиръавн билан алоқасини мустаҳкамлади, хотинини эса Қуддусдаги Довуд қалъасига олиб келди. У ўз саройини, Эгамизнинг уйини ва Қуддус атрофидаги деворни битиргунга қадар, хотини ўша ерда яшади.
2Халқ ҳали ҳам турли жойлардаги саждагоҳларда [1]қурбонлик қилиб юрарди, чунки ўша кунларгача Эгамизга атаб бир уй қурилмаган эди.
3Сулаймон Эгамизни севарди, шунинг учун отаси Довуднинг кўрсатмалари бўйича юрарди. Лекин у ҳам саждагоҳларда қурбонлик қилар ва тутатқи тутатарди.
4Шоҳ қурбонлик қилиш учун Гивонга [2] кетди. Чунки энг асосий саждагоҳ ўша ерда эди. Сулаймон илгари ҳам ўша қурбонгоҳда минглаб куйдириладиган қурбонликлар келтирган эди.
5Сулаймон Гивонда кечаси туш кўрди. Тушида Эгамиз зоҳир бўлди. Худо унга: — Тила тилагингни! — деди.
6Сулаймон айтди: — Эй, Худойим! Отам Довуд Сенинг қулинг эди. Отам Сенга содиқ бўлиб, солиҳлик билан, тўғри кўнгил билан юргани учун, унга улуғ севгингни кўрсатдинг. Отамга марҳамат қилиб, бугун унинг тахтига ўтирмоғи учун унга бир ўғил ато этдинг.
7Энди эй, Эгам Худо, бу қулингни отам Довуд ўрнига шоҳ қилдинг. Мен эса бир ёш боладайман, кўп нарсага ақлим етмайди, нима қилишимни ҳам билмайман.
8Энди мен, қулинг, Ўзинг сайлаб олган халқни бошқаришим лозим. Кўплигидан бу халқни ҳисоблаб чиқишнинг имкони ҳам йўқ.
9Энди халқингга шоҳлик қилишим учун менга ақл–идрок бергинки, яхшилик билан ёмонликнинг фарқига борайин. Бинобарин, Сенинг шу қадар беҳисоб халқингга ким ҳукмронлик қила олар?!
10Сулаймон сўраган нарсалар Раббийга маъқул бўлди.
11Сўнг Худо унга деди:
11— Сен ўзинг учун узоқ умр сўрамадинг, ўзинг учун бойлик истамадинг, душманларингнинг жонини сўрамадинг. Аксинча, тўғри ҳукм этмоқ учун ўзинг учун ақл–идрок сўрадинг.
13Яна ўзинг сўрамаган нарсаларни — бойлик ва обрўни ҳам бераман: умринг бўйи шоҳлар орасида сенга тенг келадигани бўлмас.
14Сен ҳам фармонларимга, амрларимга риоя қилиб, отанг Довуд юргани сингари, Менинг йўлларимдан юрсанг, умрингни янада узайтираман.
15Сулаймон уйғониб кетди, ҳаммаси туш эди. Шундан кейин у Қуддусга келди ва Эгамизнинг аҳд сандиғи олдида туриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари қилди, ҳамма аъёнларига зиёфат берди.
16Бир куни иккита фоҳиша хотин шоҳнинг ҳузурига келиб, унинг олдига киришди.
17Хотинлардан бири гап бошлади:
17— Ҳазрати олийлари! Мен мана бу аёл билан бир уйда яшайман. У билан уйда қолганимда, менинг кўзим ёриди.
18Менинг кўзим ёригандан сўнг учинчи куни бу аёл ҳам фарзанд кўрди. Хуллас, биз бирга эдик. Уйда фақат икковимиз, бошқа одам йўқ эди.
19Манави хотин кечаси боласини босиб олган экан, боласи ўлиб қолибди.
20Ярим кечаси туриб, бу чўрингиз ухлаб ётганда, ўғлимни бағримдан олиб, ўзининг ёнига қўйибди. Нобуд бўлган боласини эса менинг ёнимга ётқизиб қўйибди.
21Боламни эмизиш учун саҳарда турсам, у жонсиз ётган экан. Фақат эрталаб унга қараб, менинг ўғлим эмаслигини билдим.
22Иккинчи хотин эса: — Йўқ, тириги — менинг ўғлим, ўлган бола — сеники! — деди. Биринчиси эса: — Йўқ, ўлган бола — сеники, тириги — меники! — деди. Шундай қилиб, улар шоҳ ҳузурида можаро қилишди.
28Шоҳ чиқарган бу ҳукмни бутун Исроил халқи эшитди. Шундан кейин шоҳдан ҳайиқадиган бўлдилар, чунки эътибор берсалар, адолатли ҳукм қилиш учун Худо унга донишмандлик ато қилган экан.