1Сулаймон бутун
2Унинг қўл остидаги аъёнлар қуйидагилар эди:
3Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб,
4Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши,
5Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси,
6Охисар — сарой бошқарувчиси,
7Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди.
8Уларнинг исмлари қуйидагича эди:
9Мохаз, Шалбим, Байт–Шамаш, Элўн–Байт–Ханон деган шаҳарларда — Бандахор,
10Арбўт ва Сўхў шаҳарларида, бутун Хафер ўлкасида — Банхесед,
11Бутун Нафўт–Дўр
12Танах ва Махидў шаҳарларида, бутун Байт–Шан
13
14Моханайим ерларида — Иддо ўғли Охинадов,
15Нафтали ҳудудида — Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди),
16Ошер ҳудудида ва Болўт шаҳрида — Хушай ўғли Бано,
17Иссахор ерларида — Парувах ўғли Ёҳушафат,
18Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах,
19Гилад ўлкасида — Ури ўғли Гебер. Бу юртда Сихўн —
20Яҳудо ва Исроил халқи шу қадар кўп эдики, гўё денгиз қирғоғидаги қумни эслатарди. Улар еб–ичиб, хурсандчилик билан яшашарди.
21Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар.
22Сулаймон хонадонининг бир кунлик озиғи қуйидагича эди: 300 тоғора
23оғилхонада боқилган семиз молдан 10та ва яйловда боқилган буқадан 20та мол, 100та қўй, булардан ташқари, буғулар, кийиклар, оҳулар, семиз паррандалар.
24Фурот дарёсининг ғарбидаги Тифсахдан Ғазо шаҳрига қадар бўлган ўлкаларда, дарёнинг ғарб томонидаги ҳамма шоҳлар устидан Сулаймон ҳукмрон эди. Атрофдаги ҳамма юртлар билан алоқаси яхши эди.
25Сулаймон ҳаётлигида Дандан Бэршэвага қадар бўлган Яҳудо ва Исроил юртидаги ҳар бир одам ўз узумзорида, ўз анжир дарахти остида тинчгина умр кечирарди.
26Сулаймоннинг отхоналарида
27Ўша ўн икки ҳокимнинг ҳар бири шоҳ Сулаймонни, шоҳ Сулаймоннинг дастурхонидан таом ейдиганларнинг ҳаммасини белгиланган ойда озиқ–овқат билан таъминларди, бирорта ҳам камчиликка йўл қўйишмасди.
28Ҳар бири ўзининг навбати келганда шоҳ тайинлаган ерга
29Шундай қилиб, Худо Сулаймонга денгиз қирғоғидаги қум каби чексиз–чегарасиз донолик, идрок, тенгсиз ақл берди.
30Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди.
31У ҳамма инсонлардан, Зерах уруғидан бўлган Этхандан, Мохул ўғиллари Хаман, Қолкўл, Дардахдан ҳам доно эди. Атрофдаги ҳамма халқлар орасида унинг донғи кетган эди.
32У 3000 матал, 1005та қўшиқлар ижро этди.
33У
34Дунёдаги ҳамма шоҳлар Сулаймоннинг донолигидан баҳраманд бўлгани унинг олдига одамларини юборарди. Ҳамма халқлардан одамлар келиб, Сулаймоннинг доно сўзларини эшитардилар.