1Сулаймон ўзига ҳам сарой қурди. У ўз саройини ўн уч йилда қуриб битказди.
2У дастлаб саройдаги “
3Уйнинг томи садр ёғочи билан қопланган эди. Тўсинлар қирқ бешта бўлиб, ҳар қаторда ўн бештадан эди.
4Ён деворлардаги деразалар уч қатор бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди.
5Ҳамма эшиклар ва эшиклар кесакиси
6Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди.
7Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплади. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди.
8Бу кошонанинг орқа томонидаги ҳовлида Сулаймон яшайдиган уй бор эди. Бу уй ҳам айни шу тарзда қурилган эди. Сулаймон хотини —
9Бинолар пойдеворидан томигача мармар тошлардан қилинган эди. Мармар тошларнинг олд ва орқа томони арралаб тарошланган, белгиланган ўлчовга кўра тайёрланган эди. Ҳовлининг деворлари ҳам шу тарзда қурилган эди.
10Пойдеворнинг мармар тошлари йирик, 8 тирсакли, 10 тирсакли эди.
11Девори ҳам мармар тошлардан қурилган эди. Тошлар белгиланган ўлчовга кўра тайёрланиб, тарошланган эди. Девор қурилишида садр ёғочидан ҳам фойдаланилди.
12Катта ҳовлининг чор атрофи девор билан ўралган бўлиб, уч қатор тарошланган тош ва бир қатор садр ёғочидан қилинган эди.
13Шоҳ Сулаймон
14У Нафтали қабиласидан бир бева аёлнинг ўғли эди. Отаси
15Хуром бронзадан иккита устун ясади, ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак чиқарди.
16Бронзани эритиб яна иккита устунқош ясади, бу устунқошлар устунларнинг тепасига қўйиш учун керак эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсак эди.
17Устунқошларнинг ҳар бири еттита тўрсимон безаклару тўқилган занжирлар билан безатилган эди.
18Устунқошларни қоплаш учун ҳар бир тўрсимон нақш атрофидан айланасига икки қатор қилиб анор сурати солинган эди.
19Ҳар бир устуннинг иккинчи устунқоши ҳам бор эди. Уларнинг баландлиги 4 тирсак бўлиб, лолагул шаклида эди.
20Устунқошнинг бўртиқ жойларига тўрсимон безаклар солинган бўлиб, безакларнинг тепаси ва пастига айлантириб, 200та анор сурати солинган эди.
21Хуром устунларни уйнинг айвонига ўрнатди: жануб томонига ўрнатилган устунга Ёхин
22Устунларнинг тепаси лолагул шаклида эди. Шундай қилиб, устунлар тайёр бўлди.
23Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда
24Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор қовоқсимон бўртиқ бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу қовоқсимон бўртиқлар ҳам қилинган эди.
25Ҳовуз бронзадан қилинган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди.
26Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 4000 кўза
27Сўнг Хуром бронзадан ўнта
28
30Ҳар бир араванинг тўртта бронза ғилдираги ва ўқлари бор эди. Араванинг ҳар тўртала бурчагида ҳам тоғорани ушлаб турадиган тирговучлар бор эди. Ҳар бир қуйма тирговучнинг ёнбошида гулчамбарлар ясалган эди.
31Араванинг тепасида думалоқ шаклда чамбарак бўлиб, аравадан бир тирсак юқори чиқиб турарди. Чамбарак кўндалангига бир ярим тирсак эди. Чамбарак оғзи ҳам айланасига суратлар билан безатилган эди. Араваларнинг тўсиқлари эса тўртбурчак шаклда эди.
32Араваларнинг тўртала ғилдираги ён тўсиқларнинг остида эди. Ғилдиракларнинг ўқлари аравага маҳкамланган, ҳар бир ғилдиракнинг баландлиги бир ярим тирсак эди.
33Ғилдиракларнинг тузилиши
34Ҳар бир араванинг тўрт бурчагида тўртта кашак
35Араванинг юқорисидан ярим тирсак баландликда думалоқ ҳалқа бор эди. Араванинг юқорисидан тирговуч ва ён тўсиқлари бирга қўйилган эди.
36Шундай қилиб, Хуром ҳар бир тирговучнинг ва ён тўсиқларнинг юзасига
37У ўнта араванинг ҳаммасини бир хил шакл ва ҳажмда ясади.
38Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза
39Араванинг бештасини
40Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади.
41иккита устун,
42иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор сурати, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,
43ўнта арава, араванинг устидаги ўнта тоғора,
44битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
45қозонлар, кураклар, тоғорачалар.
46Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухўт ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди.
47Буюмлар ғоят кўплигидан Сулаймон бронзани ўлчамасдан ишлатаверди. Шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисоби аниқланмади.
48Сулаймон Эгамизнинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди:
49ўнта тоза олтиндан ишланган
50тоза олтиндан тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар,
51Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ишларни битирди. Сулаймон отаси Довуд