4 Шоҳлар 1:1-18 UZV2013 - Bible AI

1Исроил [1] шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин [2], Мўаб юрти [3] Исроилга қарши исён кўтарди [4].

2Исроил шоҳи Охазиё Самария шаҳридаги саройининг томи [5] панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги [6] худоси Баал–Забуб ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди.

3Шунда Тишба шаҳридан бўлган пайғамбар Илёсга Эгамизнинг фариштаси гапирди: — Қани, бўл, Самария шоҳи юборган чопарларга пешвоз чиқиб, уларга шу гапларни етказ: “Нима учун сизлар Эхрон шаҳрининг худоси Баал–Забубдан, шоҳ соғаярмикан, деб сўраб билиш учун келяпсизлар?! Исроилда Худо йўқ деб ўйлаяпсизларми?!

4Энди Эгам шундай айтмоқда: шоҳингиз шу қилгани учун ётган жойидан турмай, ўлади.”

4Илёс Эгамизнинг айтганини бажарди.

5Чопарлар Охазиёнинг ҳузурига қайтиб бордилар. Шоҳ: — Намунча тез қайтиб келдингизлар? — деб сўради.

6Чопарлар Охазиёга айтдилар: — Қаршимиздан бир одам бизга пешвоз чиқди. Сизнинг ҳузурингизга қайтишимизни, шу хабарни етказишимизни айтди: “Эгамиз шундай демоқда: нимага сен Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг? Исроилда Худо йўқ деб ўйладингми?! Шу қилганинг учун ётган жойингдан турмай, ўласан.”

7Охазиё чопарлардан: — Сизларга пешвоз чиқиб, шу гапларни айтган одамнинг кўриниши қанақа? — деб сўради.

8— У одам ҳайвон терисидан кийим кийган экан, белига чарм камар боғлаб олибди, — деб жавоб беришди чопарлар шоҳга. — У Илёс, — деди Охазиё.

9Шундан кейин шоҳ Охазиё Илёсни олиб келиш учун элликбошини элликта сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирган эди. Элликбоши Илёсни топиб, унга деди:

9— Эй, Худонинг одами! [7] Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда.

10— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди.

11Шоҳ Илёснинг олдига яна бошқа элликбошисини элликта сипоҳи билан жўнатди. У элликбоши ҳам: “Эй, Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда”, деди.

12— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — деб жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, элликта сипоҳини ҳам ёндириб юборди.

13Охазиё учинчи марта яна элликта сипоҳ билан бошқа элликбошини жўнатди. Элликбоши Илёснинг олдига чиқиб, унинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: — Эй, Худонинг одами! Менинг жонимга ва мана шу элликта қулингизнинг жонига раҳм қилинг.

14Осмондан олов тушиб, мендан олдинги иккала элликбоши ҳам барча сипоҳлари билан ёниб кетганди. Энди менинг жонимга раҳм қилинг.

15Шунда Илёсга Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб: — Шоҳдан қўрқма, элликбоши билан бирга боравер, — деб айтди. Илёс элликбоши билан бирга шоҳ ҳузурига бориб,

16унга шундай деди:

16— Эгамиз айтмоқда: “Исроилда Худо йўқдай, Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг. Шу қилганинг учун ётган тўшагингдан турмай, ўласан.”

17Шундай қилиб, Эгамизнинг Илёс орқали айтганига мувофиқ, шоҳ Охазиё вафот этди. Шоҳнинг ўғли бўлмагани учун унинг ўрнига укаси Ёрам [8] шоҳ бўлди. Бу воқеа юз берганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурам иккинчи йил шоҳлик қилаётган эди [9]. Ёҳурам Ёҳушафатнинг ўғли эди.

18Охазиёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.

e>