1Оталиё
2Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг
3Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида
4Еттинчи йили
5Ёҳайидо уларга шундай буюрди: “Энди сизлар бундай қиласизлар:
6Учдан бири Сур дарвозасини, учдан бири эса сарой дарвозасини қўриқлашади ва сарой қўриқчилари ўрнига туришади.
7Шаббат куни хизматлари битган бошқа икки қисм
8Ҳамма қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, ким сафга яқинлашса, ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.”
9Юзбошилар руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб, Ёҳайидонинг ёнига борди.
10Руҳоний Эгамизнинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларию қалқонларини юзбошиларга тарқатди.
11Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача,
12Ёҳайидо шоҳнинг ўғли Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийгизди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Унинг бошига
13Оталиё қўриқчилар билан халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар ёнига борди.
14Қарасаки, одатга кўра, Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.
15Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларга: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, дея буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади.
16Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда ўлдирилди.
17Руҳоний Ёҳайидо, Яҳудо халқи Эгамизнинг халқи бўлсин, дея шоҳ, халқ ва Эгамиз орасида аҳд тузди. Ундан кейин халқ билан шоҳ орасида ҳам аҳд тузди.
18Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.
19Сўнгра юзбошиларни, Харёллик қўриқчиларни, сарой қўриқчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар қўриқчилар дарвозасидан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар.
20Оталиё шоҳ саройида ўлдирилгани учун, юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди.
21Йўш