1
2Ёҳухоз
3Шунинг учун
4Шу сабабдан Ёҳухоз Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Исроил халқи чеккан азоб–уқубатларни, Орам шоҳи уларни сиқувга олганини Эгамиз кўриб турарди.
5Эгамиз Исроилга бир қутқарувчи
6Аммо халқ Ерибом хонадони Исроилга олиб кирган гуноҳларга эргашаверди, бу гуноҳлардан қайтмади.
7Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарларини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ
8Ёҳухознинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ва унинг қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
9Ёҳухоз оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёҳўш
10Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг ўттиз еттинчи йилида Ёҳўш Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли эди.
11У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган жамики гуноҳларга эргашди, бу гуноҳлардан қайтмади.
12Ёҳўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
13Ёҳўш оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.
14Элишай тузалмас хасталикка йўлиққанда, Исроил шоҳи Ёҳўш уни зиёрат қилгани бориб: “Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а!
15Ўшанда Элишай шоҳга: “Ёйинг билан ўқларингни ол!” деди. Шоҳ ёйи билан ўқларини олди.
16Элишай: “Ёйни ҳозирла!” деб шоҳга буюрди. Шоҳ ёйни ҳозирлагач, Элишай қўлларини шоҳнинг қўллари устига қўйди.
17Сўнгра унга: “Шарқ томондаги деразани оч!” деб буюрди. Шоҳ деразани очгандан кейин, Элишай: “Ўқни от!” деди. Шоҳ ўқни отди.
18Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди.
19Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди:
20Шундан кейин Элишай вафот этди, уни дафн қилдилар. Ҳар йили баҳорда
21Бир сафар Исроил одамлари бир марҳумни дафн қилаётган эдилар, Мўаблик босқинчиларни кўрдилар–у, жасадни Элишайнинг
22Орам шоҳи Хазайил Ёҳухознинг бутун шоҳлиги даврида Исроил халқига зулм ўтказиб келган эди.
23Аммо Эгамиз Исроил халқига раҳм–шафқат кўрсатиб, Иброҳим, Исҳоқ ва
24Орам шоҳи Хазайил вафот этгач, ўрнига ўғли Банҳадад шоҳ бўлди.
25Сўнгра Ёҳўш отаси Ёҳухоз шоҳлиги даврида бой берган шаҳарларни Хазайилнинг ўғли Банҳададдан қайтариб олди. Банҳададни уч марта мағлуб қилиб, Исроил шаҳарларига бошқатдан эгалик қилди.