2Бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар.
3Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
4Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди қолганлар учун илтижо қил.”
5Шоҳ Ҳизқиёнинг аъёнлари Ишаё ҳузурига келгач,
6Ишаё уларга шундай деди:
6— Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзлардан қўрқма.
7Унинг ичига бир руҳ юборганимдан кейин, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”
9[9-10] Санхарив: “Ҳабашистон [3] шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди: “Умид қилган худойинг: ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.
11Оссурия шоҳлари бутун юртларни ер билан яксон қилиб, уларни қандай аҳволга солганини эшитгансан. Энди сен қутулиб қолмоқчи бўляпсанми?!
12Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилган эди, лекин уларни худолари сақлаб қолмади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолисини, Талассарда яшаган Эден халқларини ўзларининг худолари сақлаб қола олдими?!
14Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида очиб, ерга ёйди ва
15ёлвориб ибодат қилди: “Эй, икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
16Эй, Эгам! Қулоқ солиб, эшит, кўзларингни очиб, қара. Санхарив нималар айтганини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.
17Эй, Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари бир қанча халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.
18Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.
19Эй, Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй, Эгамиз!”
20Ҳизқиёга Ишаё пайғамбар шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’
21Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: Устингдан кулар. Қиз Қуддус орқангдан масхара қилар, Бошини чайқар.
28Мендан ғазабланган эдинг, Манманлигинг етиб келди қулоғимга, шу боис Ўтказаман бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни [7]. Қайтариб олиб кетурман сени Келган йўлингдан.’
29Сен учун аломат шу бўлади, эй, Ҳизқиё: бу йил ўзича ўсиб чиқиб пишган нарсани тановул қиласизлар, иккинчи йил — ўрнидан ўсиб чиққанини. Учинчи йил уруғ экиб ҳосил ўрасиз, узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.
30Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна қуйига илдиз отажак ва юқорида мева беражак.