1Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмдорлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар [1] Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмронлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди.
2Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил [2], Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди.
3[3-4]Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфат келди. Манаше қилган ҳамма гуноҳлар учун, беайбларнинг қонини тўккани учун, Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни беайбларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди.
5Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
6Ёҳайиқим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди.
7Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади [3]. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср сойлигидан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди.
8Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Нахушта бўлиб, Қуддуслик Элнатаннинг қизи эди.
13Эгамизнинг айтгани бўйича [5], Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади.
14Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқ тўпидан бошқа кимса бу юртда қолмади.
15[15-16] Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди.
17Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди.
18Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг [6] қизи эди.
19Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун
20Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди.