1Зидқиё шоҳлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи куни
2Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.
3Тўртинчи ойнинг
4Охири шаҳар деворидан бир тешик очишди. Бобилликлар
5Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Ҳамма лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди.
6Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига
7Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар.
8Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар шоҳлигининг ўн тўққизинчи йилида
9У
10Қўриқчилар сардори раҳнамолигида Бобил лашкарлари Қуддусни ўраб турган деворларни йиқитдилар.
11Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни олиб кетди.
12Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.
13Бобилликлар
14
15Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди.
16Эгамизнинг уйи учун Сулаймон қилдирган икки устун, ҳовуз ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.
17Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак
18Қўриқчилар сардори Набизарадон
19Шаҳарда қолган сипоҳларнинг битта лашкарбошисини, шоҳнинг яқинларидан бештасини, яна халқни лашкар сафига ёзган лашкарбоши котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.
20Уларнинг ҳаммасини Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.
21Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб,
22Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудода қолган халқ устидан Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлади. Шофоннинг набираси Гадалиё Охихамнинг ўғли эди.
23Лашкарбошилар ва сипоҳлар, Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини эшитгач, Миспахга
24Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига онт ичиб, шундай деди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Бу юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар. Шунда сизларга яхши бўлади.”
25Ўша йилнинг еттинчи ойида
26Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди.
27Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди
28Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра, баландроқ мартаба берди.
29Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.
30Умрининг охиригача шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.