1Ахаб ўғли Ёрам
2Ёрам
3Шундай бўлса ҳам, Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга
4
5Ахаб вафот этгандан кейин, Мўаб шоҳи Исроил шоҳига қарши бош кўтарди.
6Шунда шоҳ Ёрам Самариядан чиқиб, жамики Исроил лашкарини тўплади.
7Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим — сенинг халқингдир, менинг отларим — сенинг ҳам отларингдир.”
8“Биз қайси йўлдан боришимиз керак?” сўради Яҳудо шоҳи. “
9Исроил, Яҳудо ва Эдом шоҳлари биргаликда йўлга чиқдилар. Улар етти кун йўл юрганларидан кейин, бирга борган лашкар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сув тугади.
10Шунда Исроил шоҳи:
11— Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат.
12— Эгамизнинг хабарини бизга у айта олади, — деди Ёҳушафат. Сўнгра Исроил шоҳи, Ёҳушафат ва Эдом шоҳи Элишайнинг ҳузурига бордилар.
13Элишай Исроил шоҳига айтди:
14— Ўзим хизматида бўлган
15Энди менга бир созанда олиб келинглар!
16Элишай деди:
17Эгамиз айтмоқда: “На шамолни, на ёмғирни кўрасизлар, лекин бу сойлик сувга тўлиб–тошади. Ўзларингиз ҳам, от–уловларингиз ҳам, чорвангиз ҳам шу сувдан ичасизлар.”
18Эгамиз қиладиган бу ишлар ҳали камдир: У
19Сизлар эса Мўабнинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини, энг чиройли шаҳарларини вайрон қиласизлар, ҳамма мевали дарахтларини кесиб ташлайсизлар, ҳамма булоқларини кўмасизлар, ҳосилдор далаларининг ҳаммасини тошлоқ қилиб ишдан чиқарасизлар.”
20Кейинги куни эрталабки
21Мўаб халқи шоҳлар жанг қилиш учун келаётганини эшитди–ю, ҳаммалари — қурол осишга ярайдиганларидан тортиб катталаригача йиғилишиб, чегарага келишди.
22Улар саҳарда турганларида, қуёш сув устида ёғду сочар, сув Мўаб лашкарига узоқдан қонга ўхшаб қизариб кўринарди.
23— Бу қон–ку, — дейишди улар, — шоҳлар бир–бирлари билан жанг қилибдилар, бир–бирини қирибдилар. Қани, ўлжага, Мўаб лашкари!
24Аммо Мўаб лашкари Исроил қароргоҳига борганда, Исроил лашкари уларга бирдан ташланиб, ҳужум қилиб қолдилар, Мўаб лашкари эса қочиб қолди. Исроил лашкари Мўаб юртига кириб ҳам ҳужумни давом эттирди.
25Шаҳарларини вайрон қилдилар, даладаги ҳамма ҳосилдор ерларга тош отавериб, далани тошга тўлдириб ташладилар, булоқларини кўмиб юбордилар, барча мевали дарахтларини кесдилар. Фақат Хир–Харасот шаҳридаги тош деворлар қолди, холос. Палахмончилар шаҳарни қуршаб олиб, тош ирғитавердилар.
26Мўаб шоҳи жангда мағлуб бўлаётганини англаб етгач, етти юзта қиличбозини ёнига олди. У Эдом шоҳи кучларини ёриб ўтмоқчи бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқолмади.
27Шундан кейин Мўаб шоҳи тахт вориси бўлган тўнғич ўғлини олиб келди–да, уни девор устида куйдириб қурбонлик қилди. Бу воқеадан Исроил лашкари қаттиқ ваҳимага тушди. Улар Мўаб шоҳидан узоқлашиб, ўз юртига қайтиб кетдилар.