1Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди:
2Шунда Элишай:
3— Бор, ҳамма қўшниларингдан бўш идишларини сўраб ол, — деди Элишай. — Иложи борича кўпроқ сўраб ол.
4Борганингдан кейин ўғилларинг билан бирга уйга кириб, эшикни ёпиб қўй. Сўнг ҳамма идишга
5Аёл Элишайнинг олдидан кетгач, ўғиллари билан бирга уйга кириб, эшикни беркитди. Ўғиллари идишларни узатиб туришди, аёл эса қуяверди.
6Ҳамма идишлар тўлгандан кейин, аёл ўғлига:
7Аёл пайғамбар ҳузурига келиб, бўлган воқеани айтиб берди.
8Бир куни Элишай Шунамга
9Бир куни аёл эрига:
10— Келинг, том устига чоғроққина болохона қуриб, у ерга кўрпа–тўшак,
11Кунларнинг бирида Элишай Шунамга келганда, болохонага кириб, ёнбошлади.
12Кейин хизматкори Гахазига: “Шунамлик аёлни чақир”, деб буюрди. Хизматкор аёлни чақириб келди. Аёл келгач,
13Элишай хизматкорига гапирди:
14Элишай Гахазидан:
15— Чақир уни! — буюрди Элишай. Хизматкор аёлни чақириб келди, аёл эшик олдида ҳозир бўлди.
16— Келгуси йили худди шу пайтда қўлингда ўғлингни кўтариб юрган бўласан, — деб айтди Элишай аёлга.
17Лекин Элишай айтганидай, аёл ҳомиладор бўлиб, келгуси йил ўша вақтда ўғил туғди.
18Бола улғаяверди. Бир куни бола ўроқчилар орасида ишлаётган отаси ёнига бориб:
19“Вой бошим! Бошим оғриб кетди!” деди отасига. Отаси эса хизматкорига: “Онасига олиб бор”, деб буюрди.
20Хизматкор болани кўтариб, онасига олиб борди. Бола тушгача онасининг тиззасида ўтирди–ю, сўнгра вафот этди.
21Она боласини кўтариб бориб, пайғамбар ётадиган тўшакка ётқизди–да, эшикни беркитиб, ташқарига чиқди.
22Сўнг эрини чақириб келиб, унга айтди:
23— Нимага унинг олдига бугун боришинг керак?! — деди эри. — Бугун янги ой шодиёнаси куни эмас,
24Шундан кейин аёл эшакни эгарлаб, хизматкорга:
25Аёл жўнаб кетди. У пайғамбар ёнига — Кармил тоғига
26— Югур, уни кутиб ол, “Ўзинг яхшимисан? Эринг соғ–саломатми? Боланг яхшими?” деб ундан сўра.
27Аёл тоққа, пайғамбар ёнига етиб келгач, унинг оёқларига ёпишиб олди. Гахази, аёлни четроққа олиб қўяй, деб яқин келган эди, Элишай Гахазига айтди:
28— Мен ҳазратимдан ўғил сўраганмидим?! — деди аёл. — “Мени беҳудага умидвор қилманг”, деб айтмаганмидим?!
29Элишай Гахазига айтди:
30— Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сизсиз кетмайман, — деди боланинг онаси Элишайга. У ўрнидан туриб, аёлни эргаштириб кетди.
31Гахази олдин етиб бориб, таёқни боланинг юзига қўйди. На бир садо, на бир жавоб бўлмагандан кейин Элишайга пешвоз чиқиб: “Бола уйғонмаяпти”, деди.
32Элишай ичкарига кирди. Қараса, ўлган бола Элишайнинг тўшагида ётган экан.
33Элишай хонага киргач, эшикни беркитди–да, Эгамизга ёлвориб ибодат қилди.
34Сўнг боланинг устига чўзилиб ётди. У оғзини боланинг оғзига, кўзларини кўзларига, кафтини кафтига қўйди, боланинг устида чўзилиб ётганда, боланинг танаси исиди.
35Сўнгра у ўрнидан туриб болохонанинг у ёғидан бу ёғига юрди. Кейин яна қайтиб келиб, боланинг устига чўзилди. Бола етти марта аксириб, кўзларини очди.
36Элишай Гахазига: “Аёлни чақир!” — деди. Гахази аёлни чақириб келди. Аёл Элишайнинг олдига яқинлашди. Элишай унга: “Ол ўғлингни!” — деди.
37Аёл ичкари кириб, Элишайнинг оёқларига йиқилди, боши ерга теккудай бўлиб таъзим қилди. Ўғлини олиб, чиқиб кетди.
38Элишай Гилгалга
39Биттаси далага кўкат тергани чиқди. У ерда чирмашиб ўсадиган ёввойи қовоқларни топиб, этагини тўлдириб қовоқлардан терди. У қовоқларни олиб келиб тўғради ва таом қайнаётган қозонга ташлади. Ўша одам қовоқнинг қанақалигини билмас эди.
40Ҳаммаларига таомдан қуйиб берилди. Улар таомни татиб кўришлари биланоқ: “Эй, пайғамбар ҳазратлари! Қозондаги таом заҳар бўлиб кетибди–ку!” деб шовқин кўтардилар. Таомдан ҳеч ким тановул қила олмади.
41Шунда Элишай:
42
43Қандай қилиб шугинани юзта одамга бераман?! — деди хизматкор.
44Хизматкор одамларга кулчаларни ва бошоқни бўлиб берди. Эгамиз айтганидай, одамлар еб тўйди, яна ортиб ҳам қолди.