1Орам шоҳининг Нўмон деган лашкарбошиси бор эди. Хўжайини уни жуда улуғлар ва ҳурмат қилар эди, чунки
2Орам лашкарлари
3Қизча бир куни бекасига айтиб қолди:
4Шундай қилиб, Нўмон ўз ҳукмдори ҳузурига борди. Шоҳга Исроил юртидан келтирилган қизчанинг айтганларини гапириб берди.
5Орам шоҳи Нўмонга:
6Нўмон мактубни Исроил шоҳига келтириб берди. Мактуб шу мазмунда битилган эди: “Ушбу мактуб етиб борганда, билингизки, хизматкорим Нўмонни сизнинг ҳузурингизга юборган бўламан, уни тери касаллигидан сиз фориғ қилишингиз мумкин.”
7Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди:
8Исроил шоҳи ваҳимага тушиб либосларини йиртганини пайғамбар Элишай эшитгач, шоҳга хабарчи орқали шу гапни етказди: “Нега ваҳимага тушиб либосларингизни йиртдингиз? Ўша одам менинг олдимга келсин, Исроилда пайғамбар борлигини билиб қўйсин.”
9Нўмон отларию
10Элишай Нўмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.”
11Нўмон эса дарғазаб бўлди: “Мен ўйлаган эдимки, пайғамбар албатта менинг олдимга чиқади, ўзининг Эгаси Худони чақириб илтижо қилади. Қўллари билан касал жойимни силаб, мени бу касалликдан фориғ қилади.
12Дамашқдаги Абано ва Парфар дарёлари Исроилнинг ҳамма дарёларидан афзал эмасми?! Мен ўша дарёларда ювиниб, покланиб олаверардим–ку!”
13Шунда хизматкорлари келиб:
14Охири, Нўмон пайғамбарнинг айтганини қилиб, Иордан сувида етти марта шўнғиди. Шунда танаси худди ёш боланинг танаси каби янгиланиб, пок бўлди.
15Нўмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди:
16Мен хизмат қилаётган Худо шоҳид! Ҳадянгни олмайман! — деди Элишай.
17Шунда Нўмон айтди:
18Эгамиз мен, қулингизни фақат битта нарсада кечирсин: хўжайиним худо Риммон уйига бориб сажда қилиш учун қўлимга суянганда, мен ҳам Риммон уйида у билан бирга таъзим қиламан. Ўша ерда таъзим қилганимда, шу нарса учун Эгамиз мени кечирсин.
19— Эсон–омон бор, — деди унга Элишай. Нўмон Элишай ҳузуридан чиқиб, ҳали унча узоқ йўл юрмаган ҳам эдики,
20пайғамбар Элишайнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.”
21Гахази Нўмоннинг орқасидан кетди. Нўмон ортидан келаётган Гахазини кўриб, уни қарши олгани аравадан тушди.
22— Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига
23— Балки тўрт пуд
24Тепаликка келганларида, Гахази нарсаларни хизматкорларнинг қўлидан олди ва уйига олиб бориб яширди. Сўнгра Нўмоннинг иккала хизматкорига ижозат берди.
25Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди.
26Элишай эса Гахазига:
27Шу қилганинг учун Нўмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин.