1Бир куни пайғамбарлар гуруҳи Элишайга:
2— Ижозат беринг, Иордан дарёси бўйига борайлик, ҳар биримиз у ерда ёғоч кесиб, ўша ерда ўзимизга бошпана қурайлик.
3— Улардан биттаси:
4Элишай улар билан бирга кетди. Ҳаммалари Иордан дарёси бўйига етиб келиб, дарахт кеса бошладилар.
5Биттаси дарахт кесаётиб, болтасини сувга тушириб юборди. У: “О, ҳазратим! Болтани омонатга олган эдим!” — деб бақирди.
6— Болта қайси жойга тушди? — сўради пайғамбар. Ўша одам Элишайга болта тушган жойни кўрсатди. Элишай дарахтдан битта шох кесиб олиб, сувга ташлаган эди, болта сув юзига чиқди.
7— Ол уни, — деди Элишай. Ўша одам қўлини узатиб, болтани олди.
8Орам шоҳи
9Пайғамбар Исроил шоҳига: “Ўша жойдан ўтманг, чунки у ерга Орам лашкари пистирма қўйган” деган хабар юборди.
10Исроил шоҳи пайғамбар айтган жойга хабарчи юборди. Ўша ерда яшайдиган одамлар бу хавфнинг чорасини кўрдилар. Бундай воқеа бир–икки марта эмас, кўп марта юз берди.
11Бу ҳодисадан Орам шоҳи қаттиқ безовталанди. У лашкарбошиларини чақириб:
12— Ҳеч қайсимиз, шоҳ жаноблари! — деди лашкарбошилардан бири. — Бу Исроилдаги пайғамбар Элишайнинг иши, у ҳатто ётоқхонангизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради.
13— Боринглар, унинг қаердалигини билиб келинглар! — деб буюрди Орам шоҳи. — Мен бирортасини юбораман–да, уни қўлга тушираман.
14Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар,
15Тонгда пайғамбарнинг хизматкори ўрнидан туриб, ташқари чиқди. Қараса, шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда хизматкор:
16— Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп.
17Кейин Элишай илтижо қилди:
18Орам лашкари Элишайга ҳужум қилган эди, Элишай Эгамизга: “Уларни кўр қилиб қўй!” деб илтижо қилди. Эгамиз Элишайнинг илтижосини эшитди–да, Орам лашкарини кўр қилиб қўйди.
19Кейин, Элишай Орам лашкарига деди:
20Улар Самарияга етиб келганларидан кейин Элишай:
21Исроил шоҳи Орам лашкарини кўргач:
22— Йўқ, ўлдирма! — деди Элишай. — Нега ўлдирар экансан?! Сен уларни жанг қилиб асир олганингда ҳам ўлдирмасдинг. Уларга нон, сув бер, еб–ичиб, ўзларининг ҳукмдори ёнига қайтиб кетишсин.
23Шоҳ асирларга катта зиёфат тайёрлади. Асирлар еб–ичиб бўлишгач, Исроил шоҳи уларни йўлларига қайтариб юборди. Орам лашкарлари ўзларининг ҳукмдори ёнига кетишди. Бу босқинчилар қайтиб Исроил ерларига қадам босмадилар.
24Орадан анча вақт ўтгач, Орам шоҳи Банҳадад
25Орам лашкарлари Самарияни қамал қилиб турар эканлар, у ерда оғир қаҳатчилик юз берди. Натижада эшакнинг калласи саксон кумуш тангага
26Бир куни Исроил шоҳи
27— Сенга Эгамиз ёрдам бермаса, мен қандай ёрдам бера оламан?! — деди шоҳ. — Мен буғдой ёки шароб бера олармидим?!
28Дардинг нима?
29Менинг ўғлимни пишириб едик. Эртасига мен унга: “Ўғлингни бер, уни ейлик”, деган эдим, у ўғлини яшириб қўйибди, — деди у.
30Шоҳ аёлнинг сўзларини эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Халқ девор устида кетаётган шоҳнинг либоси ичидаги қанорни
31Сўнгра шоҳ деди:
32Шоҳ хабарчи жўнатганда, Элишай ўз уйида оқсоқоллар билан бирга ўтирган эди. Шоҳ юборган хабарчи Элишайникига келмасдан олдин, Элишай оқсоқолларга айтди:
33Элишай оқсоқоллар билан суҳбатлашиб ўтирганда, хабарчи унинг олдига келиб, шоҳнинг қуйидаги сўзларини етказди: “Шунча кулфат Эгамиздан келди! Нима учун мен энди Унга умид боғлашим керак?!”