1Элишай айтди:
2Шоҳнинг энг яқин амалдори шу ерда эди. У Элишайга:
3Шу вақтда шаҳар дарвозаси ташқарисида тери касаллигига
4“Агар шаҳарга кирадиган бўлсак, у ерда очарчилик бўляпти, биз ҳам ўша ерда ўлиб кетамиз. Шу ерда ўтираверсак ҳам ўламиз. Яхшиси, Орам лашкарининг қароргоҳига борайлик. Агар бизни тирик қолдиришса, яшаймиз, ўлдиришса, ўламиз.”
5Улар оқшом пайти Орам лашкарининг қароргоҳига бормоқчи бўлишиб, отланишди. Орам лашкарининг қароргоҳи чеккасига келиб қарасалар, у ерда бирорта ҳам одам йўқ экан.
6
7Улар оқшом пайти жонларини қутқариш учун чодирларини, отларини, эшакларини, бутун қароргоҳни шундайича ташлаб қочиб қолган эдилар.
8Ўша касал одамлар қароргоҳга келиб, бир чодирга кирдилар. Чодирда еб–ичиб, у ердан кумуш, олтин, кийим–кечакларни олиб кетиб, яшириб қўйдилар. Кейин қайтиб келиб бошқа чодирга кирдилар, у ердан ҳам топганларини олиб бориб яширдилар.
9Сўнгра улар бир–бирларига айтдилар:
10Касал одамлар бориб, шаҳар дарвозабонларини чақирдилар–да, уларга шундай дедилар:
11Дарвозабонлар жар солиб бу хушхабарни шоҳ саройига етказдилар.
12Шоҳ тунда ўрнидан туриб, лашкарбошиларига шундай деди:
13Шоҳнинг аъёнларидан бири:
14Улар иккита отлиқ одамни тайёрладилар. Шоҳ ўша одамларни Орам лашкари изидан жўнатар экан: “Бориб нима бўлганини билиб келинглар”, деди.
15Отлиқлар Орам лашкарининг изидан Иордан дарёсигача боришди. Йўл бўйи кийим–кечак, буюмлар сочилиб кетган эди. Бу нарсаларни Орам лашкари шошиб–пишиб қочаётганларида ташлаб кетган эдилар. Юборилган одамлар қайтиб келиб, шоҳга хабар бердилар.
16Халқ Орам лашкарининг қароргоҳига бориб, у ерни талон–тарож қилди. Эгамиз айтганидай, ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилди.
17Шоҳ ўша яқин амалдорини дарвозага тайинлаган эди. Халқ амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди. Шоҳ пайғамбар ҳузурига борганда, пайғамбар бўладиган ҳодисаларни унга олдиндан айтган эди.
18Ҳаммаси пайғамбар айтганидай бўлди. У шоҳга: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа бир кумуш тангадан сотилади”, деган эди.
19Амалдор эса пайғамбарга: “Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам, шундай бўлмас–ов”, деб жавоб берган эди. Элишай эса унга: “Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди”, деганди.
20Шундай қилиб, айтилган воқеа юз берди: халқ ўша амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди.