12— Эй, ёлғончи! Қани, бизга ҳам айт–чи, — дейишди улар. Ёҳу дўстларига: “Эгамиз менга мой суртиб Исроил устидан шоҳ қилиб танлабди”, деб пайғамбарларнинг гапларини айтиб берди.
13Ҳаммалари шошилиб қолишди. Ҳар ким либосларини ечиб, Ёҳу турган зинапояга тўшадилар ва бурғу чалиб: “Ёҳу шоҳ бўлди!” деб жар солдилар.
14Ёҳу Ёрамга қарши фитна уюштирди. Бу пайтда бутун Исроил лашкари шоҳ Ёрам бошчилигида Гиладдаги Рамўт шаҳрини Орам шоҳи Хазайилдан ҳимоя қилаётган эди.
15Ёрам [1] Хазайил билан жанг қилганда, Орам лашкари уни яралаган, Ёрам эса яраларини даволатиш учун Йизрилга қайтган эди [2]. — Агар сизлар мен томонда бўлсаларингиз, шаҳардан бирор кимса чиқиб кетишига ва Йизрилга хабар олиб боришига йўл қўйманглар, — деди.
15Ёҳу дўстларига:
16Ёҳу отига миниб, Йизрил шаҳрига йўл олди, чунки Ёрам касал бўлиб, у ерда ётган эди.
16Яҳудо шоҳи Охазиё ҳам Ёрамни кўргани келган эди.
17Йизрил минораси устида қоровул турарди. Ёҳунинг одамлари яқинлашиб келарди. Қоровул уларни кўриб қолиб: “Бир талай одамни кўряпман”, деди. Ёрам қоровулга айтди: — Бирорта отлиқни юбор, одамларни кутиб олиб: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўрасин.
18Сувори Ёҳуга пешвоз чиқиб деди: — Шоҳ: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу. Қоровул эса: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, лекин қайтиб келмаяпти”, деб хабар берди.
19Энди бошқа бир отлиқни юборишди, буниси ҳам уларнинг олдига келиб: — Шоҳимиз: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти, — деди. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу.
20Қоровул: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, қайтиб келмади, ўпкаси оғзига тиқилгандай ҳовлиқиб от чоптириб келишидан Ёҳуга ўхшайди”, деб хабар етказди.
21— Аравани қўш! — деб буюрди Ёрам. Шоҳнинг жанг аравасини қўшдилар. Исроил шоҳи Ёрам ва Яҳудо шоҳи Охазиё ўз араваларига миниб, Ёҳуни кутиб олгани чиқдилар. Улар Ёҳуни Йизриллик Навўтнинг даласида [3] кутиб олдилар.
25Ёҳу хизматкори Бидкарга деди: — Унинг жасадини Йизриллик Навўтнинг даласига олиб бориб ташла, шуни ёдингдан чиқармагинки, биз, икковимиз, Ёрамнинг отаси Ахабнинг ортидан жанг аравасида борганимизда, Ахабга қарши Эгамиз шуни аён қилган эди:
26“Кеча Навўт билан унинг ўғиллари қонини кўрдим. Сендан ўша далада қасос оламан.” Энди Эгамизнинг айтганига кўра, Ёрамнинг жасадини олиб, Навўтнинг даласига олиб бориб ташла.
27Яҳудо шоҳи Охазиё бу ҳодисани кўриб, Байт–Хагон шаҳрига қараб қочди [4]. Ёҳу унинг ортидан қувиб кетаётганда: — Уни ҳам ўлдиринглар! — деб бақирди. Йиблаём шаҳри ёнидаги Гур тепалигида аравасида турган Охазиёни отдилар. Охазиё Махидў шаҳрига қочиб бориб, ўша ерда жон берди.
28Аъёнлари унинг жасадини аравада Қуддусга олиб келдилар ва Довуд қалъасида ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар.
29Ахаб ўғли Ёрам шоҳлигининг ўн биринчи йилида Охазиё Яҳудо шоҳи бўлган эди.
30Ёҳу Йизрилга борди. Изабел эса бу хабарни эшитиб кўзларига сурма суртиб, сочларини тараб, деразадан қараб турган эди.